Гематология, трансфузиология ва лаборатория иши кафедраси катта укитувчиси Ф.Ж.Шокированинг «Семизлик – сурункали касаллик» номли маколаси «Кишлок хаёти» газетасининг 2025-йил 4-сентябр 36-сонли босма нашрида чоп этилди. Хозирги кунда долзарб хисобланган бу муаммо хеч биримизни бефарк колдирмаслиги лозим. Куйида маколанинг тулик мазмуни билан танишиб чикишингиз мумкин. Кафедра номидан ушбу муаммога эътибор каратиб тиббиёт ходими сифатида уз маслахатларини берган Ф.Ж.Шокировага уз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

«Семизлик – сурункали касаллик»
Семизлик бу сурункали касаллик бўлиб, организмда ёғни ортиқча тўпланиши билан характерланиб соғлиққа зарар етказиши мумкин. У хозирги замонни энг тарқалган муаммосига айланди ва инсонларнинг ҳамма ёш ва ижтимоий гурухларида учрайди. ЖССТ маълумотларига кўра, охирги ўн йилликларда ортиқча вазн ва семизликка эга инсонлар сони сезиларли даражада ошди, бу эса ушбу муаммога жиддий эътибор қаратиш зарурлигини кўрсатади.

Семиздик бўйича статистикага эътибор қаратадиган бўлсак АҚШда касалликларни назорати ва профилактикаси марказининг 2020 йил  маълумотларига кўра (СDC) АҚШ катта ёшли аҳолисининг 42% и семизликдан азият чекади. 2-19 ёшлилар ўртасида бу кўрсаткич 19% ни ташкил этади.

Канаданинг статистик бошқармасига кўра катта ёшли аҳолининг 27% да семизлик аниқланган, болалар ва ўсмирлар орасида эса 13% ни ташкил этади.

Австралияда семизлик катта ёшлиларда 28% ни, 10-12 ёшлиларда эса 20% дир.

Россияда ЖССТ маълумотларига кўра 28% аҳоли семизликдан азият чекади.

Европа иттифоқи давлатларида семизлик даражаси 10-30% ни ташкил этади. Жумладан, Германияда тахминан 23% аҳолида семизлик аниқланган.

ЖССТ маълумотларига бўйича 5-19 ёшлилар орасида семизлик 1975 йилда 1% ни ташкил қилган бўлса, 2020 йилга келиб бу кўрсаткич 18 % га етди. Ёш бўйича оладиган бўлсак 40-59 ёш оралиғида масалан, АҚШ да семизлик тақрибан 45%, 18-24 ёшлиларда семизлик 25% ни ташкил этади. кекса ёшдагиларда (65 ва ундан юқори) орасида семизлик 30% дан кўпни ташкил этади.

Глобал тенденциялар

Семизлик глобал эпидемияга айланди. Ортиқча тана вазнли инсонлар 2022 йилда 1,9 млрд бўлган, шулардан 650 млн и семизликдан азият чеккан. Шу кўрсаткичларнинг ўзиёқ бу тиббий муаммога давлатлар ва хамжамиятлар даражасида эътибор қаратиш кераклигини таъкидлайди.

Семизликни бир нечта факторлар келтириб чиқаради.

  1. Нотўғри овқатланиш. Юқори калорияларни, жумладан, қанд ва ёғларни к ўп тутувчи махсулотларни ортиқча истеъмол қилиш ёғларни тўпланишига олиб келади.
  2. Жисмоний фаолликни етишмовчилиги. Замонавий ҳаёт тарзига кам харакатлилик хос бўлиб, бу вазн ортишига олиб келади.
  3. Генетик факторлар. Наслият семизликка мойилликни ортишида сезиларли рол ўйнаши мумкин.
  4. Психологик факторлар. Эмоционал холат, стресс ва депрессия кўп овқат ейишга олиб келиши мумкин.
  5. Гормонал ўзгаришлар. Баъзи бир гормонал бузилишлар, масалан, гипотиреоз вазнни ошишига олиб келиши мумкин.
  6. Тиббий препаратлар. Гормонал воситалар ножўя таъсир сифатида тана вазнини ошишига олиб келиши мумкин

Семизликни белгилари.

Семизликни асосий белгиси, бу ортиқча вазн бўлиб, уни тана массаси индекси орқали аниқлаш мумкин. Бу кўрсаткич тана вазнини килограммда бўйни метрдаги квадратига булинганига тенг.

Нормал вазн: 18,5-24,9

Ортиқча вазн: 25-29,9

Семизлик : 30 ва ундан юқори.

 

Семизликни бошқа белгилари: бел айланасини ортиши, жисмоний зўриқишда хансираш, чарчоқ, уйқу билан боғлиқ муаммолар (масалан, апноэ), бўғимларда оғриқ.

 

Семизликни даволаш.

  1. Овқатланиш рационини ўзгартириш. Рационни калориясини камайтириш, мева, сабзавотлар ва йирик тортилган ундан тайёрланган махсулотлар улушини ошириш.
  2. Жисмоний фаоллик. Регуляр жисмоний юкламалар ( хафтасига камида 150 минут) калорияларни ёқишга ва саломатликни қўллаб туришга ёрдам беради.
  3. Хулқ-атвор терапияси. Психолог ёки диетолог билан ишлаш овқатланиш ва ҳаёт тарзини ўзгартиришга ёрдам беради.
  4. Медикаментоз даво. Баъзи холатларда шифокор вазнни камайтирувчи препаратларни тавсия қилиши мумкин.
  5. Хирургик аралашув. Бариатрик хирургия (вазнни камайтириш бўйича жаррохлик) оғир даража семизликда ва бошқа даволаш усуллари ёрдам бермаганда тавсия этилиши мумкин.

 

Семизликни профилактикаси.

  1. Соғлом овқатланиш. Калориялар назорати остида баланслашган рационга риоя қилиш. Кундалик рационга турли махсулотларни (мева, сабзавот, оқсиллар, сут маҳсулотлари, донлар) киритиш лозим. Кун давомида етарлича сув ичиш лозим.
  2. Жисмоний фаоллик. Соғлом турмуш тарзи ва жисмоний машқларни регуляр бажариш. Хафтасига 150 минут жисмоний фаоллик юрак соғломлигини қўллаб туради, модда алмашинуви ва умумий холатни яхшилайди.
  3. Таълим олиш. Соғлом овқатланиш ва жисмоний фаолликни мухимлиги бўйича билимларни ошириш. Организмга тушаётган ва сарфланаётган калорияларни нисбатини эътиборга олиш лозим, бу ортиқча вазн тўпланишини олдини олади. релаксация, медитация ёки хобби ёрдамида стресс билан курашиш лозим.
  4. Оила ва жамият томонидан қўллаб қувватлаш. Соғлом турмуш тарзи учун қулай шароитни яратиш. Уйқу суткасига 7-9 соат бўлиши керак, чунки у организмнинг тикланишида мухим рол ўйнайди. Чекиш ва кўп миқдорда алкогол истеъмолидан воз кечиш лозим. Доимий равишда тиббий кўрикдан ўтиш касалликларни олдини олишга ёрдам беради. Яқинлар ва дўстлар билан яхши алоқада бўлиш рухий соғломлик учун зарурдир.

 

Семизликни асоратлари.

  1. Юрак-қон томир касалликлари. Гипертония, юрак ишемик касаллиги ва инсульт хавфини ошиши.
  2. Қандли диабетни 2 нчи типи. Семизлик ушбу касалликни ривожланишининг асосий хавф фактори хисобланади.
  3. Бўғимлар билан муаммо. Ортиқча вазн бўғимларга юкламани орттириб, остеоартритга олиб келиши мумкин.
  4. Хавфли ўсмалар. Баъзи бир тадқиқотлар маълум бир хавфли ўсмаларни ривожланишини юқори хавф фактори сифатида семизлик билан боғлайди (сут бези, ошқозон раки).
  5. Рухий муаммолар. Семизлик депрессия, ўзини паст бахолаш ва бошқа рухий бузилишларни келтириб чиқаради.

Хулоса.

Семизлик чуқур муаммо бўлиб, даволаш ва профилактикасида комплекс ёндашувни талаб қилади. Касалликни сабаб ва белгиларини, даволаш, профилактикасини билиш ўз соғлиғини ва хаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради. Шуни ёдда тутиш лозимки, семизлик билан курашиш бу ташқи кўриниш ҳақидаги савол бўлиб қолмай, балки шахсий соғлиқ ҳақида қайғуришдир.

 

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.