ТТА тиббий-профилактика факультети «Гематология, трансфузиология ва лаборатория иши  қафедраси иштирокида «Анемиялар» мавзусида 30 октябр 2017 йил Хиндистоннинг Нью-Дели шахридаги  «Fortis»  госпитали гематология ва суяк кўмиги трансплантацияси бўлими директори, профессор Рахул Бхаргава томонидан Браво фарма тиббиёт маркази   хомийлигида ўтказилди. 

Мастер- классни Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти 2 гематология бўлими мудири, т.ф.н. Юнусова З.Ж. кириш сўзи билан очди. «Fortis» госпитали вакили доктор Говар  госпитал хақида маълумот берди ва унинг   фаолияти хақида  видеоролик  намойиш этди. Сунг доктор Р. Бхаргава  кейс-стади усули ёрдамида  анемиянинг  турли  хил вариантлари  диагностикаси  ва дифференциал диагностикаси бўйича мастер класс ўтказди. Бунга қўшимча  талабаларнинг истагига кўра  тромбоцитопеник пурпура ва тромботик тромбоцитопеник пурпура  мавзуси бўйича  маълумотлар берди. Унда тиббий-профилактика факультети «Гематология, трансфузиология ва лаборатория иши  кафедраси профессор-ўқитувчилари ва даволаш   факультети  503 гурухи талабалари, клиника ходимлари, клиник ординаторлар, магистрлар қатнашди.  Мастер-класс якунида қатнашчилар  ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.