Тошкент Тиббиёт Академияси «Гематология,  трансфузиология  ва лаборатория иши» кафедраси    Маънавият  тадбири  йиғилиши  17 январ  2018  йил.

Тадбирда кафедра профессор-ўкитувчилари, тиббий-педагогика  факультети  502,503 гурухи  талабалари катнашдилар

“Миллий армиямиз-ёшларнинг  мардлик, матонат ва жасорат  мактабидир!”

Ӯзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 декабрдаги “Ватан химоячилари куни ва Ӯзбекистон Республикаси Куролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари. тўғрисида”ги 5135-Ф-сон фармойишида белгиланган вазифалар ва Ӯзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2017 йил 11 декабрдаги 07/1-3109-сон топшириқ хати ижросини таъминлаш хамда олий таълим муассасалари талабаларида Ватан химояси, юрт тинчлиги учун дахлдорлик ва маъсуллик туйғусини янада кучайтириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2017 йил 7 декабрдаги 904-сонли буйруғига асосан маънавият тадбири уюштирилди. Бу тадбирга Ӯзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирилиги Марказий харбий клиник госпитали бошлиғининг илмий ишлар бўйича ўринбосари тиббиёт хизмати полковниги Абдулахатов Баходир Шарифжонович таклиф этилди. Тадбирни кафедра мудири кириш сузи билан очди ва йигилганларга таклиф этилган мехмонни таништирди ва у хакида маълумот берди.

Таклиф этилган мехмон талабаларни Ӯзбекистон Республикаси Куролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги байрами билан кутлади. Учрашув давомида полковник Абдулахатов Баходир Шарифжонович Ӯзбекистон Республикасида харбий ва тиббий сохада олиб борилаётган ислохотлар ва янгиликлардан бохабар килди. Шарафли ва маъсулиятли харбий шифокорлик фаолияти хакида батафсил маълумот берди. Чет эл сафарларида харбий тиббий соха буйича олган таассуротлари билан уртоклашди ва слайдлар намойиш этди.

Тадбир якунида талабалар узларини кизиктирган саволларга жавоб олишди.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.