Тошкент Тиббиёт Академияси гематология, трансфузиология ва лаборатория иши кафедраси доценти Рустамова Хилола Мирзакаримовна Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Корея Республикасининг Янгсан Пусан Миллий университети ўртасидаги ҳамкорлик шартномасига кўра 2018 йил 12 ноябрдан 2019 йил 12 ноябргача малака ошириш учун Корея Республикаси жўнаб кетди. Номзодлар малака-маҳорати, хорижий тилларни билиши, жаҳон тиббиётининг энг илғор янгиликларини ўзлаштириш салоҳиятига қараб танлов асосида саралаб олинган. Ана шундай малакали шифокорлардан дастлабки 19 нафари саралаш жараёнидан муваффақиятли ўтиб, бир йил мобайнида Янгсан Пусан Миллий университетида таҳсил оладиган бўлди.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.