Кафедрада маънавият, маърифат ва тарбиявий ишлар жавобгар шахс ассистент Шокирова Ф.Ж. раҳбарлигида олиб борилади.
Ўқув йилининг бошида кафедрада тузилган ва кафедра мажлисида тасдиқланган режа буйича ишлар олиб борилади. Кафедрада маънавият ва маърифат бурчаги, Ўзбекистон Республикаси давлат мустакиллиги рамзлари мавжуд бўлиб, кафедра ходимлари, магистрлар, клиник ординаторлар ва талабалар хукуматимиз қарорлари, ТТА хаёти янгиликлари билан танишиб борадилар. Шунингдек, кафедра профессор–ўқитувчилари академия ва факультет миқёсида олиб бориладиган маънавий- маърифий тадбирларда фаол иштирок этадилар.
Профессор: Бобожонова Ш.А., доцент Шамсутдинова М.И., Рустамова Х.М., катта ўқитувчи: Сабитходжаева С.У. ва ассистентлар: Пулатов Ж.Х., Мусоков М.М., Тураходжаева С.С., Шокирова Ф.Ж., Қурбонова З.Ч., Раимова Д., Исломова З. – даволаш, тиббий педагогика, харбий–тиббий факультетлари ўқув гурухларида, «Гематология ва трансфузиология», «Клиник лаборатория» магистратура йўналишларида, «Клиник лаборатория» клиник ординатура йўналишида мунтазам маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни олиб борадилар. Шунингдек, мактаб, коллеж ва махаллаларда маънавий-маърифий ишлар бўйича семинарлар ва маърузаларни фаол ташкил қиладилар.