13.02.2021-йил

Тиббий педагогика «305С – 306Б»  гурух талабалари .

Тошкент шаҳар «Адиблар хиёбони» га сўз мутафаккирлари Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Мухаммад Бобур таваллуд кунлари муносабати билан маьнавий – маьрифий кун ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 24- августдаги «Атоқли адиблар ва мутафаккирларимиз ижодий меросини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш ҳамда Адиблар хиёбонидан самарали фойдаланиш чора – тадбирлари тўғрисида»ги 502– сонли қарори талабларига асосан бугун Гематология, трансфузиология ва лаборатория иши кафедраси катта ўқитувчиси Н.Б. Мусаева ва ассистент Д. Л. Зайнутдинова бошчилигида  талаба – ёшлар билан Тошкент шаҳар «Адиблар хиёбони»га ташриф буюрилди. Давлатимиз раҳбарининг 2017-йил 18-апрелдаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида «Адиблар хиёбони»  ташкил этиш бўйича қарорига мувофиқ барпо этилган бу хиёбонда Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Мухаммад Бобур таваллуд кунлари муносабати билан хотираларига эҳтиром кўрсатилиб маьнавий – маьрифий давра суҳбати ташкил этилди. Даставвал, А. Навоий ҳайкали пойига гул қуйилди ҳамда Н.Б. Мусаева талабаларга буюк аждодимизнинг адабий мероси ҳақида маьруза қилди. А. Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақида маьлумотлар берди. Улуғ мутафаккир, сўз мулкининг султони А.Навоийнинг бой маьнавий мероси асрлар оша бутун башариятни ҳайратга солиб, инсонлар қалбига, онгига эзгулик, инсонпарварлик, саховат, мехр мурувват зиёсини таратиб келаётганлигини, мамлакатимизда улуғ бобокалонимизга эҳтиром кўрсатиш, асарларини ўрганиш, уни дунёда кенг тарғиб этишга доимий эьтибор қаратаётганлигини таькидлаб ўтдилар.

Шундан сўнг З.М. Бобур ҳайкали пойига гул қуйилди. Зайнутдинова Д.Л. томонидан ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеьдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода Бобур ижодининг ғоявий мазмуни ҳақида талабаларга маьлумот берилди. Талабалар томонидан буюк мутафаккирларнинг ғазал ва рубоийлари айтиб эшитилди, мазмуни таҳлил қилинди.

Ташриф давомида  хиёбондаги буюк алломалар ҳайкали, улар тарихига оид турли хил манбалар, қўлёзмалар, замонасининг буюк шахслари ва уларнинг қилган ишлари батафсил айтиб ўтилди.

 

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.