5 феврал куни 2021 йил

Даволаш факултетининг 3 курс 309 а устози т.ф.д., доц. Маткаримова Д.С. ва 309 в гурух устози PhD Сабирова Ш.Г. талабалар билан “Амир Темур” музейига йирик давлат арбоби ва саркарда  бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 538 йиллиги муносабати билан ташриф буюрдик.Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йилнинг 14 февралида Андижонда, Фарғона улусининг ҳокими Умар Шайх Мирзо оиласида дунёга келди.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир. Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган «Бобурнома» асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олди. Унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналари бўлиб, «Мубаййин» («Баён этилган»), «Хатги Бобурий», «Ҳарб иши», Аруз ҳақидаги рисолалари эса ислом қонуншунослиги, шеърият ва тил назарияси соҳаларига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди

Музейга кириб боришимиз билан халқимизнинг миллий анъаналари, халқимизга хос миллий урф – одатлар ва тадбирлар акс эттирилган манзарани гувохи бўлдик, яъни эшик олдида эгниларига миллий адрас либос кийган музей ходимлари хуш тавозе билан кутиб олишганини гувохи бўлдик. Юртбошимиз Шавкат Мирамонович Мирзиёев фармонларига қарата жавоб сифатида ўтказилаётган бундай маънавият соатлари, турли тадбирлар, ёшларимизга вақтни тўғри тақсимлаш, маънавий юксалишга қаратилган. Бу тадбир бизнинг талабаларимизда хам катта қизиқиш уйғотди. Талабалар Амир Темур бобомиз ва унинг авлод аждодлари, давлатининг чегаралари ва ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олишди. Талабалар тадбирда иштирок этиб, “шу нарсага амин бўлдикки, биз шундай мустақил ва хур ватанда яшаётганимиздан, шундай аждодларни авлодлари бўлганлигимиздан фахрланамиз” дея ғурурлари янада кучайди.

 

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.