8 ноябр 2017 йил Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти конференц залида ТТА тиббий-профилактика факультети «Гематология, трансфузиология ва лаборатория иши кафедраси иштирокида Санкт-Петербург А.В.Алмазов номидаги Шимоли-Гарбий илмий марказ ходимлари т.ф.д., профессор Ламайя Е.Г. ва врач-гематолог Лазарко Н.С.томонидан Гематология ва кон куйиш илмий текшириш институти хомийлигида мастер класс ўтказилди.
Мастер- классни Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти «GIPAP» фонди рахбари т.ф.н. Казакбаева Х.М кириш сўзи билан очди. Сунг т.ф.д., профессор Ламайя Е.Г. « Сурункали миелолейкоз хакида» ва врач-гематолог Лазарко Н.С. «Сурункали миелолейкозда таргет терапия» мавзуларида мастер-класс утказишди. Шу мавзулар бўйича қатнашчилар билан савол-жавоб ўтказилди. Унда тиббий-профилактика факультети «Гематология, трансфузиология ва лаборатория иши кафедраси профессор-ўқитувчилари ва даволаш факультети 406 гурухи талабалари, клиника ходимлари, клиник ординаторлар, магистрлар қатнашди.