Мустақиллик дарси «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!»

Бугун барчамиз бир фикрда якдилмиз: Биринчи Президентимизнинг Ватан ва давлат олдидаги буюк тарихий хизматлари, сўнмас хотираси халқимиз қалбида абадий яшайди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июнда “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан халқимизнинг асрий орзуси бўлган, Ватанимизнинг неча минг йиллик тарихида мутлақо янги саҳифа очган, мамлакатимизни халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айлантирган Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма етти йиллигини муносиб кутиб олиш ва нишонлаш мақсадида байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича вазифалар белгиланди.

Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги тантаналари «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида ўтказилади

Республика комиссиясига бир ҳафта муддатда «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» ғоясини ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.

Мазкур дастур 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури билан уйғун ҳолда тайёрланади.

Республика комиссияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрамига бағишлаб аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маърифий учрашувлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, маданий тадбирлар ўтказиш мақсадида таниқли олимлар, ижодкор зиёлилар ва санъаткорлардан иборат маънавий-маърифий тарғибот гуруҳлари ташкил этиш ҳамда уларнинг аниқ режа асосида фаолият олиб боришини таъминлаш белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан  «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг қонуни қабул қилинди.

2016 йил  12 август куни олий мажлис қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган эди.

– қонун лойиҳаси 24 август куни олий мажлис сенати томонидан маъқулланган

қонун 4 боб, 33 моддадан иборат бўлиб, ушбу қонуннинг мақсади ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли фармонига кўра  2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси  тасдиқланди.

2017 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон тарихида илк маротаба Президентнинг парламентга 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномаси тақдим этилди.

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси юртимиз жамоатчилиги томонидан мамлакатимизнинг демократик ривожланиши сари дадил қадам, деб эътироф этилмоқда. Мурожаатномада ҳар бир йўналиш бўйича белгиланган вазифалар, топшириқлар, Конституциямизда белгиланган тамойиллардан келиб чиққан. Мурожжатномада Олий таълим тизимини янада такомиллаштириш борасида ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 2017-2021 йилларда олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш дастури бўйича Ўзбекистон илм-фан, интеллектуал салоҳият соҳасида, замонавий кадрлар, юксак технологиялар борасида дунё миқёсида рақобатбардош бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Президент мурожатномада фактларни аниқ ва конкрет, қатъий ва адолатли  баён қилди. Бугунги кунга қадар ҳамма қабул қилган статистик рақамлар қайта кўриб чиқилди ва уларга янгича ёндошув қабул қилинди.

Юртбошимиз  миллий масалалар ҳақида мулоҳаза ва глобал масалалар ҳақида мушоҳада юритди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади.

Президентимиз ўз  нутқида Ўзбекистондаги ислоҳатлар, демократия, инсон ҳуқуқлари, ёшлар масаласи, диний бағрикенглик, халқаро хавфсизлик, минтақавий ҳамкорлик  ва экология  алоғида таъкидлаб утди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йоркдаги нутқи хорижда Ўзбекистон ҳақида шаклланган эски қолипдаги тушунчаларни (стереотипларни) тубдан ўзгартириб юборди. Ўз навбатида, дунё ҳамжамиятининг мамлакатимизга ишончи бир неча карра ошди. Моҳиятан, бу мухтасар ва мазмунли нутқ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомида мустаҳкамланган тинчлик ва хавфсизликни, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқларини таъминлашни, умуминсоний қадриятлар, халқаро ҳамкорлик субъектларининг ўзаро муносабатларига доир тамойилларига тўлиқ ва сўзсиз содиқ бўлган давлатнинг, шиддат билан ривожланаётган янги Ўзбекистоннинг янгича қиёфасини намойиш этди.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.