1 ноябр  2017 йил  Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти   конференц  залида  ТТА тиббий-профилактика  факультети «Гематология, трансфузиология ва лаборатория иши  кафедраси иштирокида  Хиндистоннинг Нью-Дели шахридаги  «Fortis»  госпитали гематология ва суяк кўмиги трансплантацияси бўлими директори, профессор Рахул Бхаргава томонидан «Миелодиспластик синдром»  ва «Миелом касаллиги»  мавзуларида  Браво фарма тиббиёт маркази   ва Доктор Реддис  фармацевтик компанияси  хомийлигида мастер класс ўтказилди.

Мастер- классни Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти  илмий ишлар бўйича директор муовини т.ф.д. Махмудова А.Ж ва 2 гематология бўлими мудири, т.ф.н. Юнусова З.Ж. кириш сўзи билан очди. «Fortis» госпитали вакили доктор Говар  госпитал хакида маълумот берди ва унинг   фаолияти хақида  видеоролик  намойиш этди. Сунг доктор Р. Бхаргава  кейс-стади усули ёрдамида  миелодиспластик синдром ва миелом касаллиги мавзуларида замонавий диагностика, дифференциал диагностика ва замонавий даволаш   усуллари бўйича мастер класс ўтказди. Шу  мавзулар бўйича қатнашчилар билан  савол-жавоб  ўтказилди. Унда тиббий-профилактика факультети «Гематология, трансфузиология ва лаборатория иши  кафедраси профессор-ўқитувчилари ва даволаш   факультети  503, 504 гурухи талабалари, клиника ходимлари, клиник ординаторлар, магистрлар қатнашди.  Мастер-класс якунида Доктор Реддис компанияси вакили  компания хақида маълумот берди ва компания хақида видеоролик намойиш этди.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.