2 декабрь 2020 йил.
Тошкент Тиббиёт Академияси Гематология, трансфузиология ва лаборатория иши кафедраси ассистентлари Л.Д.Саматова ва Ш.Д.Бобожоновалар Олмазор туманидаги 146-умумтаълим мактабига ташриф буюрди. Дастлаб мактаб ўқитувчилари ўқиш шароитлари билан яқиндан таништириш мақсадида мактабни айлантириб чиқдилар.
146-умумтаълим мактаби Фаоллар залида «Cоғлом турмуш тарзи»га бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбирда 146-умумтаълим мактаби ўқитувчилари ва 8-синф ўқувчилари билан учрашишди.Л.Д.Саматова ва Ш.Д.Бобожоновалар уларга соғлом турмуш тарзи тугрисида ва унга амал килиш канчалик мухим эканлиги тўгрисида маьлумот бердилар Мактаб ўқувчилари узларини кизиктирган саволлари билан учрашувни мухокама тарзида ўтказдилар, ўтказилган тадбирдан мактаб ўкитувчилари ва ўкувчилари мамнун бўлишди.