2 декабрь 2020 йил.

Тошкент Тиббиёт Академияси Гематология, трансфузиология ва лаборатория иши кафедраси ассистентлари Г.Ч.Курбанова , Д.А.Раимовалар   Олмазор туманидаги 146-умумтаълим мактабига ташриф буюрди. Дастлаб мактаб ўқитувчилари билан бирга ўқиш шароитлари билан яқиндан танишиш мақсадида мактабни айланиб чиқдилар.

146-умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчиларига Тошкент Тиббиёт Академиясидаги йўналишлар, факультетлар, кафедралар тўғрисида батафсил маълумот бериб, яқиндан таништирдилар. ТТА даги даволаш, тиббий-педагогика, тиббий-профилактика, олий маълумотли ҳамшира, тиббий биология факультетлари, мутахасисликлар, магистра йўналишлари тўғрисида батафсил  маълумот бердилар. Мактаб ўқувчилари учрашувдан ўзларига керакли хулоса чиқарганликларини таъкидладилар.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.