Тошкент          Тиббиёт         Академияси  2018  йил  «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоя ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» га бағишлаб, ТТА тиббий-педагогика факультети «Ёшлар иттифоқи» етакчилари томонидан ўтказилган маънавият тадбири  ўтказилди  26.01.2018 йил.

Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти конференц залида 2 – болалар бўлимида даволанаётган бемор болалар учун маънавият тадбири уюштирилди. Уни ташкиллаштиришда тиббий-профилактика факультети «Гематология, трансфузиология ва лаборатория иши» кафедраси ассистентлари Шокирова Ф.Ж. ва Раимова Д.А. лар хам қатнашишди. Бемор  болаларни  кайфиятини кўтариш, рухан мадад бериш, бир оз муддатга қувонч улашиш, касаллигини унуттириш мақсадида тадбир ўтказилди.

Тадбирга цирк артистлари ташриф буюришди. Улар томонидан турли  фокуслар курсатилди. Жумладан бу фокусларни кўрсатишда бемор болалар хам бевосита иштирок этишди.

Иллюзионист Лариса томонидан кўрсатилган томошалар болалар ва уларнинг оналарида катта қизикиш уйғотди. Бунда қора кути ёрдамида турли ўйинчоқларлар, хайвончаларни –денгиз чўчқачаси,  илончани пайдо қилди. Сехрли халтача ёрдамида рангли таёқчалар ранги ўзгартирилди. Тадбир якунида бемор қиз ва ўғил болалар иштирокида арқонни тез ўраш бўйича чаққонлик беллашуви ўтказилди. Унда энг чаққон бола Диёрбек махсус совға билан такдирланди. Унинг якунида хамма катнашчилар расмга тушишди.

Бемор болалар ва уларнинг оналари тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчиликларини билдиришди. Бўлимда ётган болаларга совғалар «Ёшлар иттифоки» етакчилари томонидан тақдим этилди. Болалар  ва  талабалар тадбирдан катта завқ олишди.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.