Тиббий-профилактика факультети «Гематология, трансфузиология ва лаборатория иши» кафедрасида халқаро хотин- қизлар куни муносабати билан «Юртнинг маликаси бизнинг аёллар» мавзусида маънавий –маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда Ӯзбекистон Республикаси хотин- қизлар қўмитаси эксперт маслахатчиси, Ӯзбекистон Республикаси маънавият ва маърифат маркази эксперт маслахатчиси, фалсафа фанлари доктори, профессор Шермухамедова Жамила Тошпулатовна қатнашди.
Тадбирни кафедра мудири кириш сўзи билан очди ва тадбир иштирокчиларини кириб келаётган улуғ айём билан табриклади.
Маърузачи ўз нутқини -Барчамиз учун азиз ва мўътабар инсон аёл зоти хақида сўз юритар эканмиз, авваламбор, бизни дунёга келтирган, оқ сут бериб вояга етказган Она сиймоси олдида бош эгиб таъзим қиламиз деган сўзлар билан бошлади.
Биз Она тимсолида Ватанимизни, унинг гўзал ва бетакрор қиёфасини кўрамиз. Аёлни эъзозлаш, аёлга эхтиром кўрсатиш халқимизга хос олижаноб қадрият хисобланади. Бугунги кунда Ӯзбекистон хотин- қизлари хаётимизнинг барча соха ва тармоқларида ўзларини тўла намоён этиб келмоқдалар. Давлат ва бошқарув идоралари, вакиллик органлари, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик ва фермерлик, ижтимоий сохаларда самарали мехнат қилиб, Ватанимиз тараққиётига муносиб хисса қўшмокдалар. Кўплаб опа-сингилларимиз давлатимизнинг юксак фахрий унвонларига сазовор булганлар. Мамлакатимизда илм-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат сохаларида мехнат қилаётганларнинг асосий қисмини аёллар ташкил қилади.
Мустақилликнинг биринчи кунлариданоқ хотин- қизларнинг хуқуқ ва манфаатларини таъминлаш , улар учун муносиб мехнат шароити яратиш, қобилият ва салохиятини рўёбга чиқариш масаласи юртимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Шу асосда оналик ва болаликни химоя қилиш, оила институтини қўллаб-қувватлаш, аёлларнинг оғирини енгил қилиш, уларнинг жамият хаётидаги нуфузини ошириш борасида улкан ишлар амалга оширилди-деди Шермухамедова Жамила Тошпулатовна.
Биринчи Президентимиз И.А.Каримовнинг «Аёл бахтли бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустахкам» деган сўзлари амалий харакатларда қўлланма бўлиб келмоқда. Тадбир йиғилганларда катта таассурот колдирди.