4 декабр 2019йил «Гематология, трансфузиология ва лаборатория иши» кафедраси ассистенти Шокирова Ф.Ж. бошчилигида Чирчик шахар тиббиёт коллежида илмий семинари ўтказилди.
ЛЕЙКОЗЛАРНИНГ ЭТИОЛОГИЯСИ ВА ПАТОГЕНЕЗИ
Лейкозларнинг келиб чиқишида қуйидагилар аҳамиятга эга:
Ионловчи радиация
Ҳар хил (ички ва ташқи) кимёвий мўтаген моддалар
Ўсма чақирувчи вируслар таъсири
У ёки бу сабабга кўра ҳужайранинг ғенетик аппарати шикастланиши
Иммун системанинг шикастланиши (масалан, иммунологик назоратнинг пасайиши).
Лейкозда турли агент таъсирида мутация ҳодисаси рўй бериб, ўсма (лейкоз) ҳужайралари пайдо бўлади. Бу ҳужайралардан ўз навбатида кўплаб уларга ўхшаш ҳужайралар келиб чиқади, яъни лейкоз ҳужайраларининг авлоди — клони шаклланади. Агар мутаген агентлар таъсири давом этаверса, янги клонлар ҳам ҳосил бўлади. Ҳосил бўлган айрим ҳужайралар организм томонидан бартараф қилинади, аммо иммун назоратга сезгир бўлмаган ҳужайралар, айниқса энг автоном ривожланувчи ҳужайралар сақланади. Натижада моноклон ўсма (айрим лейкозга), поликлон ўсма (лейкозлар гуруҳига оид), яъни хавфли ўсмаларга асос юзага келади.
Лейкозларда бошқа ўсмалардагидек прогрессия (ривожланиш) кузатилиб, у маълум қонуниятлар асосида қатор даврларни ўтади.
Моноклон ва поликлон даврлари.
Нормал гемопоэзнинг бузилиши. Лейкознинг асосий хусусиятларидан бири шундаки, ўсма (лейкоз) ҳужайралари қон ҳосил қилувчи тўқималарда нормал гемопоэзни сиқиб чиқаради, натижада лейкоцитларнинг бошқа нормал турлари ҳосил бўлиши камаяди. Эритропоэз пасайиб, беморда оғир анемия юзага келади, тромбоцитлар камайиб қон ивиши секинлашади, қон кетиши рўй беради, анемия янада кучаяди.
Бласт (ядроли) ҳужайраларниш ўзгарувчанлиги натижасида ферментларнинг спецификлигини йўқотган, шакли кескин ўзгарган, турли, асосан бласт ҳужайралар кўпаяди.
Метастазлар. Гемобластознинг бошқа турларида ва умуман ўсма жараёнларида метастазлар (ўсмаларнинг тарқалиши) одатда касалликнинг кечиккан даврларида кузатилади. Метастазларда, чунончи лейкозларда ва айниқса уларнинг ўткир турларида, метастаз касалликнинг бошланишидаёқ юзага келади.Улариинг ўсма ҳужайралари қон ҳужайраларидан (негиз ёки ўқ ҳужайра) ва унинг яқин авлодларидан ташқил топганлиги сабабли улар осонлик билан қонга ўтади. Қонга ўтган лейкоз ҳужайралари турли аъзоларда, биринчи навбатда қон яратувчи аъзолар бўлган тўқима, жигар, талоқ, лимфа тугунларида, кейинчалик эса бошқаларда (буйрак, мия пардаларида, овқат ҳазм қилиш аъзоларида хатто оғиз бўшлиғидаги тўқималар ва терида) ўрнашиб, лейкемик инфильтрат (лейкоз пролиферацияси)ни юзага келтиради, яъни ўсмалар ҳосил қилади. Булар юқорида кўрсатилган аъзоларнинг фаолиятига сўзсиз қаттиқ зарар етказади.
Бласт ҳужайраларнинг цитостатик моддаларга нисбатан сезувчанлиги йўқолиб беморни даволаш ғоят қийинлашади.
Грануло-, моноцито- ва лимфопоэзларнинг бузилиши – ўта эзилиш (депрессия) сабабли иммун реакциялар пасаяди (фагоцитоз, антитаначалар ҳосил қилиш ва б.). Натижада организмнинг инфекцияларга берилувчанлиги ортади ва аутоинфекциялар фаоллашади. Лейкозларда иммунологик бошқариш қобилияти пасайиб, натижада «тақиқланган» агрессив клонлар рўёбга чиқади. Булар эса аутоантитаналар ҳосил қилиш қобилиятига эга бўлиб, ауто-иммун жараённи юзага келтиради ва бунинг оқибатида организмнинг нормал тузилган ҳужайраси ва молекулалари ёт антигенларни ўзиники сифатида қабул қилади ва
аутоагрессив иммун реакциялар ривожланади. Лейкозларнинг бир
неча таснифлари бор. Қоннинг морфологиясига қараб қуйидагилари фарқланади:
1. Лимфолейкоз — лимфоцитар системасининг шикастланишидан юзага келадиган лейкоз, унинг ўткир (лимфобластли лейкоз ёки лимфобластоз) ва сурункали тури мавжуд.
2. Миелолейкоз — миелоид тўқиманинг шикастланиши сабабли вужудга келувчи лейкоз. Бу лейкознинг қуйидаги турлари фарқланади:
а) миелолейкоз — ўткир (миелобластоз) ва сурункали миелолейкоз;
б) моноцитар лейкоз — ўткир (монобластоз) ва сурункали моноцитар лейкоз;
в) эритроцитар лейкоз — ўткир (эритробластоз) ва сурункали эритроиитар лейкоз (эритремия ёки Вакез касаллиги);
г) тромбоцитар лейкоз — ўткир (мегакариобластоз) ва сурункали тромбоцитар лейкоз.
Аввалари касаллик лейкемия деб аталган бўлиб, бу икки маъно (лейкемия ва лейкоз).
Семинарда мавзу буйича презентациядан фойдаланилди, интерактив методлардан «Лоторея», «Мияга хужум» усуллари қўлланилди. Мавзу бўйича талабалар ўртасида савол-жавоб ўтказилди.