10 ноябр 2020 йил.

Гуруҳ раҳбари Шокирова Ф.Ж. ва 612-С гуруҳ талабалари музейга ташриф буюриб, Алоқа музейи тарихи ҳақида маълумот олишди.

Музейнинг киравериш қисмида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ахборот коммуникация техникалари ҳақида ҳикоя қилувчи стенд ва ахборот коммуникация техникалари жойлаштирилган. Экспозицияни хатлар ташийдиган арава ва от ҳайкали давом эттирди. XX асрда ва ҳозирда ишлаб чиқарилган ва чиқарилаётган откритка ва конвертлар, маркалар тарихи ҳақида ҳикоч қилинди. Музей экскурсоводи телеминоралар ҳақида жуда қизиқарли маълумотлар берди.

Иккинчи қаватда ҳар бир мобил алоқа компаниялари: ucell, beeline, ums ўз компаниялари ҳақидаги кўргазмали плакатлар ва баннерларни музейга тақдим этишган. Алоқа бўлимида ишлатилган штамплар, тарозилар, ҳисоблаш машиналари, почта қутилари жойлаштирилган. Бу бўлимда Ўзбекистон Республикасининг муҳтарам биринчи Президенти И.А.Каримов фойдаланган биринчи мобил телефонлари кўргазма сифатида сақланмоқда. Биринчи телеграф ва телетайп аппаратлари, мини АТС жой олган. Эски ва янги авлод телевизорлари, телефон аппаратлари, компьютерлари тўғрисида музей ходими батафсил маълумот бериб ўтди.

Талабалар ташрифдан катта таасурот олдилар.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.