23 ноябр 2020 йил.
Тохир Маликнинг “Шайтанат” асари.
асс.: Саматова Л.Д.
Даволаш факультети 603-С гуруҳи талабалари билан китоб мутоласи ўтказди.
Китоб мутолааси инсон дунёқарашини кенг, тафаккурини бой қилиш билан бирга, мулоҳазали, турли ёт: ғоявий, мафкуравий, инсонни камолотига таъсир қилувчи иллатлар домига тушиб қолишдан асрайди. Китобхонлик инсонни ҳаётий муаммоларига ечим топишга, одиллик, адолатлилик, бағрикенглик, инсонпарварлик каби фазилатларини юксалишида муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонларидан олға сурилган беш муҳим ташаббуснинг тўртинчиси ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган. “Айни пайтда ахборот – коммуникация соҳасидаги охирги ютуқларни ўзлаштириш билан бирга, ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини оширишга, уларни китоб билан дўст бўлишга, аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлади. Бунинг учун аввало, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ижтимоий тармоқларга жойлаштириш ва уларни кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор беришимиз муҳим аҳамият касб этади” (Ш.М.Мирзиёев).Тохир Маликнинг “Шайтанат” асарида муҳаббат, оилапарварлик, касбига садоқат, вафодорлик, ишонч, фидоийлик, ёвузлик ортида яширинган ярим кўнгил, соддадиллик каби мавзулар ёритилган бўлиб, ўқувчини ўзига жалб қилади. Асардаги бош қаҳрамони Асадбек ўзининг мардлиги, оилапарварлиги, бир сўзлиги билан китобхонга ёқса, бир томондан эса гиёҳвандлик ва қиморлик йўли билан қасд олиши, натижада эса бу йўл оиласини ҳам ўз домига тортиб кетгани китобхонда ачиниш ҳисси юзага келишига сабаб бўлади. Бу эса ёшларни доимо тўғри йўлдан юришга, вақти келганда тўғри хулосалар чиқаришга ундайди.