23 ноябр 2020 йил.

Абдулла Кодирийнинг «Ўтган кунлар» романи.

асс. Бобожонова Ш.Д

Даволаш факултети 411-Б гурух талабалари билан китоб мутоласи  ӯтказди.

Китоб мутолааси инсон дунёқарашини кенг, тафаккурини бой қилиш билан бирга, мулоҳазали, турли ёт: ғоявий, мафкуравий, инсонни камолотига таъсир қилувчи иллатлар домига тушиб қолишдан асрайди. Китобхонлик инсонни ҳаётий муаммоларига ечим топишга, одиллик, адолатлилик, бағрикенглик, инсонпарварлик каби фазилатларини юксалишида муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонларидан олға сурилган беш муҳим ташаббуснинг тўртинчиси ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган. “Айни пайтда ахборот – коммуникация соҳасидаги охирги ютуқларни ўзлаштириш билан бирга, ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини оширишга, уларни китоб билан дўст бўлишга, аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлади. Бунинг учун аввало, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ижтимоий тармоқларга жойлаштириш ва уларни кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор беришимиз муҳим аҳамият касб этади” (Ш.М.Мирзиёев).

Абдулла Кодирийнинг «Ўтган кунлар” романида муҳаббат, оилапарварлик, касбига садоқат, вафодорлик, ишонч, фидоийлик, ёвузлик ортида яширинган ярим кўнгил, соддадиллик каби  мавзулар ёритилган бўлиб, ўқувчини ўзига жалб қилади. Асардаги бош  қаҳрамони Отабек ўзининг мардлиги, оилапарварлиги, бир сўзлиги билан китобхонга ёқса, бир томондан эса Кумуш эса узининг донолиги, вафодорлилиги,ибо хаёси билан кизларимизга урнак була олади. Бу эса ёшларни доимо тўғри йўлдан юришга, вақти келганда тўғри хулосалар чиқаришга ундайди.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.