Тиббий-профилактика факультетининг «Гематология, трансфузиология ва лаборатория иши» кафедрасида  5 май 2018 йил “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Тадбирда Мудофаа вазирлигининг  Тошкент шахар фахрийлар кенгаши раиси, полковник Тошхужаев Рахматилла Хикматович ва  Тошкент вилояти фахрийлар кенгашининг раиси, полковник Ахмедходжаев Зохиджон Турсунович, кафедра-профессор укитувчилари, тиббий-педагогика факультети 504 гурухи талабалари иштирок этдилар.

Тадбирни кафедра мудири Саидов А.Б. кириш сузи билан очдилар ва йигилганларини булажак 9-май-Хотира ва кадрлаш куни билан кутладилар. Бу йил уруш тугаганлигига 73 йил тулганлигини ва шу муносабат билан юртбошимиз томонидан уруш катнашчиларини ижтимоий химоя килиш максадида бир катор фармонлар имзолаганларинин айтдилар. Кейин суз полковник Тошхужаев Р.Х.га берилди, улар уз нуткида узбек халкининг уруш йилларида курсатган жасорати хакида хаётий мисоллар билан хикоя килдилар. Республикамиз Президенти Ш.М Мирзиёевнинг “ Бутун дунёда миллионлаб инсонлар халок булишига сабаб булган, мислсиз йукотишлар, талафот ва мусибатлар олиб келган Иккинчи жахон уруши инсоният тарихидаги энг дахшатли, энг конли киргин булганини хеч ким унутмайди. Ушбу бешафкат урушда катнашган 1,5 миллиондан ортик узбекистонликларнинг ярим миллиондан зиёди халок булганини халкимиз хеч качон ёдидан чикармайди” деган сузларини мисол келтирдилар.
Полковник Ахмедходжаев З. Т.Бу йил уруш тугаганлигига 73 йил тулади, бу урушда эришилган галаба нафакат жангчилар балки фронт ортида мехнат килган минглаб инсонларнинг огир мехнати натижасидир. Урушда бизнинг халкимиз хам уз мехнати, етим болаларни уз боласидек асраб-авайлаб катта килгани ва бу хакида “Сен етим эмассан” филмида хаккона хикоя килинганини айтиб утдилар. Бу жасорат хеч качон эсдан чикмаслигини таъкидлаб утдилар.

Бугунги кунда дунёнинг турли бурчакларида уруш ва харбий низолар хакида оммавий ахборот воситалари оркали хикоя килинмокда, биз давлатимизда хукм сураётган тинчликни кадрига етишимиз, унинг учун курбон булган авлод-аждодларимизни хамиша ёдда тутишимиз зарур.
Тадбир якунида йигилганлар узларини кизиктирган саволларга жавоб олдилар, тадбирдан иштирокчилар катта таассурот олдилар.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.